Тошкент шаҳрининг 6 та туманида ичимлик суви ўчирилади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Юнусобод, Миробод, Чилонзор ва Яккасарой туманидаги айрим жойларда 22 октябрь соат 12:00 дан 23 октябрь соат 24:00 га қадар ичимлик суви босими пасайиши ёки вақтинча бўлмаслиги мумкин.

«Тошкент шаҳар сув таъминоти»нинг маълум қилишича, ичимлик суви босимининг пасайиши ёки бўлмаслиги – 2022 йил кузги-қишки мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлар олиб борилиши билан боғлиқ.

Сув таъминоти вақтинча тўхтатилган ҳудудлар махсус техника ёрдамида ичимлик суви билан таъминланиши режалаштирилган.