Мўъжизавий кўзойнак яратилди: У билан нималарни кўриш мумкин?

Лондонда XRAI Glass кўзойнаклари синов тестларидан ўтказилаяпти. Бу кўзойнаклар туғма кар ёки қулоғи яхши эшитмайдиган инсонга бошқа одамнинг гапини матнга айлантириб беради, матн кўзойнак экранида чиқиб келаверади.

Янги кўзойнак XRAI Glass ширкати асосчиси Дэн Скарф (Dan Scarfe)нинг ихтироси. Ихтирога эшитиш қобилиятини йўқотаётган Дэннинг бобоси туртки берди. Унга тўсатдан бир ғоя келди. Бобоси телевизорни доим субтитрда томоша қилган. Дунёни субтитрлаштирсак нима бўлади?», деди Дэн Скарф.

Ҳозирча инглиз тилида сўзлашувчи одамлар бу кўзойнакдан фойдаланишлари мумкин. Компания компютер дастурини янада такомиллаштириш устида ишлаяпти, ўшанда у бошқа тиллардан таржима қилолади, турли лаҳжа ва товуш даражасини фарқлай олади. Янги кўзойнак айрим инсонларга умрида биринчи марта бошқа инсон билан тўлақонли суҳбат имкониятини яратади. Қулоғи оғир инсонлар учун бу кўзойнак катта қулайлик яратиши мумкин.

«Мен ҳаммасини англамаслигим мумкин. Лекин гапнинг умумий мазмунидан бохабар бўлиб бораман. Бу менга суҳбатга қўшилиш имконини беради, эшитганим асосида қарор қабул қилишга қодир бўламан», дейди Deafkidz International ташкилотидан Стив Крамп.

Дастурни янада такомиллаштиришга кўмаклашиш мақсадида Эксрей кўзойнаклари қулоғи оғир ёки кўп одам гапини тушунишга қийналадиган кўнгиллиларга тарқатилди, синов тариқасида тестдан ўтказилаяпти.