Дунё аҳолиси 8 миллиард кишига етди




БМТ маълумотига кўра, бугун Ер шари аҳолиси 8 миллиард кишига етди. Дунё аҳолиси 2030 йилда 8,5 миллиардга, 2050 йилда эса 9,7 миллиардга кўпайиши мумкин. 2080 йилларда у тахминан 10,4 миллиард одамни ташкил қилади ва 2100 йилгача бу даражада қолади.


2050 йилга бориб дунё аҳолисининг прогноз қилинаётган ўсишининг ярмидан кўпи саккизта давлатда тўпланади: Конго Демократик Республикаси, Миср, Эфиопия, Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Филиппин ва Танзания Республикаси.

БМТ маълумотига кўра, 1990 йилда 5,3 миллиард, 2015 йилда эса 7,3 миллиард бўлган дунё аҳолиси сони айни пайтга келиб 8 миллиардга етган. Бу рақам 2050 йилда 9,7 миллиардга, 2100 йилда эса 11,2 миллиардга етиши кутилмоқда.

БМТнинг хулосаларига кўра, 2050 йилга бориб Ер юзида 9,7 миллиард киши, 2100 йилга келиб 10,4 миллиард киши яшайди. Шу билан бирга, аҳолининг ўсиши аста-секин секинлашади. Ер шари аҳолисининг ушбу маррага яқинлашганини Worldometers.info статистик веб-сайтидаги онлайн ҳисоблагич ҳам тасдиқлайди. Бу ҳақда материал эълон қилинган пайтда аҳоли сони 7,999 миллиард кишидан ошди.

Қайд этилишича, 2022 йил ҳолатига кўра, Ер аҳолисининг ярми дунёнинг еттита давлатида истиқомат қилади. Шунингдек, 2023 йилнинг ўзидаёқ Ҳиндистон аҳолиси энг кўп бўлган мамлакат сифатида Хитойдан ўтиб кетади.

БМТ таҳлилларига кўра, 2050 йилга келиб аҳоли умумий ўсишининг ярмидан кўпи қуйидаги саккизта давлатга тўғри келади:

Ҳиндистон;
Миср;
Покистон;
Конго Демократик Республикаси;
Эфиопия;
Нигерия;
Филиппин;
Танзания.
Дунё минтақалари орасида Саҳрои Кабир ва Жанубий Африка энг катта ўсишни кўрсатади. Бу минтақа аҳолиси 2022-2050 йилларда икки баробарга ортади. Европа ва Шимолий Америкада аҳоли сонининг ўсиши 2030 йилларнинг иккинчи ярмида туғилишнинг паст даражаси шароитида қисқаришга олиб келади. Шу билан бирга, Россияда демографик кўрсаткичларнинг қисқаради. Келтирилишича, Россия 2050 йилга бориб бу кўрсаткич бўйича етакчи 10 та давлат қаторидан чиқиб кетади.

Бундан ташқари туғилишнинг пасайиши билан бир қаторда, кейинги ўн йилликда глобал миқёсдаги бошқа муҳим демографик тенденциялар ўртача умр кўриш давомийлигининг ошиши ва кекса аҳоли улушининг ортиши кузатилади.