Жанубий Кореяда Россия фуқароси пластик жарроҳлик амалиётидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда Dong-A Ilbo маҳаллий нашри хабар қилмоқда.
Жанубий кореялик мутахассислар 40-50 ёшлардаги аёлнинг юз қисмида ўтказган операциядан сўнг унинг аҳволи оғирлашган. Россиялик аёл зудлик билан бошқа касалхонага ётқизилган, аммо у ерда шифокорлар ҳам унга ёрдам бера олмаган, натижада бемор вафот этган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари жарроҳлар, анестезиологлар, шунингдек, ҳамшираларга нисбатан тергов ишларини бошлаган. Ўлимнинг аниқ сабабини аниқлаш учун танани ёриб текшириш амалиёти ўтказишга қарор қилинган.