Сурхондарёда 25 ёшли йигит «ўйнаши»нинг эрини пичоқлаб ўлдирди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида 25 ёшли эркак икки йилдан бери алоқада бўлиб келган аёлнинг эрини ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди.

Қайд этилишича, 24 ноябрь куни соат 04:30 ларда Денов туманида яшовчи 47 ёшли М.Р. (судланмаган, ишсиз) яшаш хонадонида турмуш ўртоғи билан ухлаб ётган вақтда юзига ниқоб тақиб олган номаълум шахс ётоқхона эшигини бузиб кириб, ўзи билан олиб келган ўткир тиғли жисм билан эркак танасининг турли жойларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган ва ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор тергов-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни М.Р.нинг турмуш ўртоғи билан икки йил давомида яширин равишда жинсий алоқада бўлиб келган 25 ёшли А.А. (судланмаган, ишсиз) томонидан содир этилгани аниқланган.