Аёлнинг севгилиси унинг ёнгинасида яширин! Уни кўра олиш учун IQ га эга бўлишингиз лозим

Оптик иллузия тасвирлари ниҳоятда диққатга сазовор санъат асари ҳисобланади. Бутун дунёнинг эътиборини ўзига жалб қилувчи бу турдаги тасвирларда яширинган сирларни топиш учун юксак маҳорат керак бўлади. Синчков томошабинлар шубҳасиз бундай тасвирларни кўра олишади.

Украиналик рассом Олег Шуплиакнинг қуйидаги суратида бир аёл ва унинг севгилиси яширин ҳолатда тасвирланган бўлиб, ушбу сурат оптик иллузион тасвирнинг ажойиб намунасидир. Оптик иллузия мутахасисларининг таъкидлашича, суратда аёлнинг севгилиси шундай маҳорат билан яширилганки, ўртача IQ га эга киши уни тополмаслиги аниқ.

Агар сиз 10 сония ичида аёлнинг севгилисини топа олсангиз демак сиз юқори даражадаги IQ га эгасиз. Бунга ўхшаш топилмалар ўта даражада ишончли бўлмасада, зеҳнингизнинг қай даража эканлиги ҳамда муамолларга ечим топиш қобилиятингиз ҳақида бирмунча хулосалар бера олади.


Суратда дарахт ортига яширинган ёш йигитнинг расми ва расмнинг катта қисмини эгаллаган бўлагида кекса одамнинг юзи бор. Яқинроқдан разм солсангиз кекса одамнинг бурни аёлнинг тирсаги, кўприк остида боши, қулоғи, аёлнинг кўйлаги оғзи ва аёлнинг сочларида кўзлари яширинган. Бу оптик иллузия тасвири ўз IQ ингизни текширишнинг ажойиб усули дейиш мумкин.