Қашқадарёда бир оиланинг уч аъзоси ис газидан вафот этди

Қарши туманида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди.

Ҳодиса 2022 йил 10 декабр куни соат 20:20 да Қарши тумани «Дашт» маҳалласида яшовчи фуқаро хонадонида содир бўлган.

77 ёшли аёл, унинг 31 ёшли келини ва 2-синф ўқувчиси бўлган набираси яшаш хонадонида қўлбола усулда ясалган иситиш печидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган, оиланинг икки аъзоси шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.