Аввалроқ Тожикистонда бирданига 6 нафар эгизак дунёга келгани ҳақида хабар берилганди. Бугун, 12 январь куни эгизакларнинг барчаси вафот этди. Бу ҳақда “Asia-Plus” хабар берди.
Қайд этилишича, Хўжанд туғруқхонаси бош шифокори Нури Дадабоева барча янги туғилган чақалоқлар вафот этганини тасдиқлаган.
“Ўлимнинг асосий сабаби эрта туғилиш ва кам вазн бўлган”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, эгизаклар 4 нафар қиз ва 2 ўғил бола эди. Дастлабки маълумотга кўра, туғилган вақтда уларнинг соғлиғи нормал ҳолатда бўлган.