Тошкент шаҳрида автомобилсиз кун қандай кутиб олинди?

«Автомобилсиз кун» пойтахт кўчаларига таъсир кўрсата олмади. Ушбу кун доирасида шахсий автомобилларда ҳаракатланишни камайтириш, аҳоли орасида жамоат транспортидан ва велосипеддан фойдаланишнинг ҳамда пиёда юришнинг афзалликларини тарғиб этишга қаратилган кўплаб тадбирлар ташкил этилиши белгиланганди.

Бироқ бирорта масъулнинг ушбу кунни тарғиб қилганини, кўчаларда автомобил ёки тирбандликлар камайганини, бирор амалдорнинг велосипедда ёхуд жамоат транспортида ишга келганига кўзимиз тушмади (агар шундай бўлса ёнидаги матбуот котиби роса пиар қилган бўларди)…

Ogoh.uz ахборот-таҳлилий портали шаҳар кўчаларидан тадбир қанчалик қўллаб-қувватланганлиги ҳолатини ўрганиш мақсадида фоторепортаж тайёрлади.