Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларини Францияга саёҳат қилишдан тийилишга чақирмоқда. Бу ҳақда вазирлик сайтида келтирилган.
“Францияда келиб чиқиши жазоирлик ўсмирнинг полиция томонидан шафқатсизларча ўлдирилиши оқибатида юзага келган тартибсизликлар, полициянинг оммавий зўравонлиги, фуқароларнинг итоатсизлиги, расмийлар томонидан тегишли чоралар кўрилмагани, ирқчилик тенденцияларининг янада кучайганини ҳисобга олиб, Озарбайжон Республикаси Францияга кераксиз ташриф буюришдан тийилиши керак ва ташриф буюрувчиларга жуда эҳтиёт бўлиш тавсия этилади, дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, ҳозирда Францияда бўлган Озарбайжон Республикаси фуқароларидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари сўралган.