Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда бир гуруҳ фуқаролар йўловчи ташувчи автобус йўлини тўсиб, ойнасига тош отганлиги ҳолати юзасидан 14 нафар шахсларга нисбатан 15 суткадан маъмурий тартибда қамоқ жазоси тайинланди.
Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Шунингдек, ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча ўрганиш ишлари ҳам олиб бориляпти.