Урганч шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ЙТҲга учраб вафот этди

Жорий йилнинг 4 август куни «Урганч – Хива» йўналишида Урганч шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғи Ю.Т.га бириктирилган Lacetti хизмат автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси (йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, бетон устунга урилган) содир бўлган, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов.

ЙТҲ натижасида, Т.Ю ҳодиса жойида вафот этган. Қайд этилган ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.