Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 535-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси иш берувчилар томонидан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, аҳолининг бандлиги, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ҳамда меҳнат стандартлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ва текширувини амалга оширади.
Шу билан бирга, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва унга тўлиқ барҳам беришни мониторинг қилади. Меҳнат муносабатлари доирасида ходимлар ва иш берувчиларга маслаҳат ҳамда услубий ёрдам беради.