✅ ЖАВОБ: ҳеч нарса, мактабда ўқишини давом эттириши керак.
Эрталаб 11-синфни тугатмасдан ўқишга топширганлар етарли балл олган бўлса ҳам, талабаликка тавсия этилмаганини мақтаб ёзгандик. Шундан сўнг кўплаб хабарлар олдик, 10-синфни тугатибоқ ўқишга топширган ўнлаб, балки юзлаб абитуриентлар талабаликка тавсия этилган ҳолати ҳам бор экан.
«Энди биз ўқисак бўладими?» дейишмоқда. Йўқ, ўқий олмайсиз. Қонунчилик бўйича талаба бўлиш учун албатта мактаб шаҳодатномаси ёки лицей дипломи керак. Булар бўлмаса, талаба бўлишнинг сира иложи йўқ.
Албатта, минг афсуслар бўлсинким, ҳали 11-синфни тугатмасдан ўқишга топшириб, етарли балл олганлар касрига энди бир нечта грант ва контракт ўринлари бўшаб қолади (тизимнинг хатолиги бу) ҳамда ҳақиқий абитуриентларга жабр бўлади.
Аммо бу ерда ўқувчиларни айблашдан йироқман. Шунчаки, бир неча йилдан буён шу муаммо бўлса ҳам бунга ақлли, технологик ечим топа олмаётган масъул ташкилотлар айбдор.
Демак, мактаб ва лицейлардаги ўқувчиларнинг аниқ электрон ҳисоби йўқ, бўлса ҳам уларнинг базаси охиригача интеграция қилинмаган, филтр охиригача яхши ишламаган. Яъни 10-синфни тугатиб ўқишга топширган абитуриентларни тўлиқлигича аниқлай олишмаган.
Бу ерда хатолик Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан ўтганми ёки Мактабгача ва мактаб вазирлигиданми, буниси менга қоронғу. Лекин факт шуки, масъуллар бир неча йиллик муаммога ҳалигача ечим топа олишмабди. Афсус.
Хушнудбек Худойбердиев