Жавоб: қоплаб берилмайди
Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2021-йилдаги 605-сон қарорида — фақат давлат олий таълим муассасаларининг фақат кундузги таълим шаклида, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган ва ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган барча талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш кўзда тутилган.
Қарорда нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи талабаларнинг ижара пулини қоплаб бериш назарда тутилмаган.