Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими иш юритувига жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг ижро варақасига асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг 167-моддаси 3-қисми «а, в» бандлари ва бошқа моддалари билан судланган С.З. ва бошқаларга оид жиноят иши бўйича 7 млрд. 712. млн. сўм баҳоланган Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги 2 дона уй, ушбу уйлар ичида бўлган 820 млн. 899 минг сўмга баҳоланган товар-моддий бойликларни давлат фойдасига мусодара қилиш тўғрисидаги иш ҳужжати келиб тушган.
Сўнг давлат ижрочиси электрон-онлайн аукционга сотувга чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган ва сотувга чиқарилган кўчмас мулк объекти 8 млрд. 533 млн. сўмга сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари давлат фойдасига ўтказилган.