«Маҳалла еттилиги»нинг вазифалари белгилаб берилди

Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллалардаги «еттилик тизими» фаолиятини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда «маҳалла еттилиги»нинг вазифаларини аниқ белгилаш лозимлиги қайд этилди. Мисол учун:

— маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;

— ҳоким ёрдамчиси ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;

— ёшлар етакчиси ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;

— хотин-қизлар фаоли аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;

— солиқ ходими маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;

— ижтимоий ходим ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиши лозим.