Ўзбекистонлик талабалар Исроилдан эвакуация қилинди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабарига кўра, 15 октябрь куни Исроилнинг Холон технология институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Тошкентга учиб кетишган.

Институт билан талабаларнинг ўқишини онлайн форматда давом эттириш бўйича келишувга эришилган.