Ижтимоий тармоқда олимлар «она тил» истилоҳини муҳокама қилишди.

Баъзи қарашларга кўра, мазкур бирикмани «она тил» тарзида ишлатиш ноўрин бўлиб, айрим шоир ва журналистлар бу хатоликка йўл қўймоқда.

Аммо тилшунос олим Бахтиёр Менглиевнинг фикрига кўра, «она тили» деб ишлатиш рус тилидаги «Родной язык» бирикмасининг нотўғри таржимасидир. Олимнинг таъкидлашича, «она ер», «она Ватан», «она юрт» каби «она тил» деб ишлатилиши тўғри. Олимнинг қатъий қаноатига кўра, «Она тил – онадай азиз тил маъносида. «Она тили» бундай маънони бермайди».  

Ижтимоий тармоқда олимлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, иштирокчиларнинг 63 фоизи «она тил», 37 фоизи «она тили» деб ишлатишни ёқлаб овоз берган.