Саратонни йўқ қиладиган нанодрон

Жанубий Кореянинг Улсан миллий фан ва технология институти олимлари саратон ҳужайраларини йўқ қила оладиган нанодронларни яратди.

Нанодронлар табиий қотил ҳужайралар деб ҳам аталадиган NK-ҳужайраларини нишонга олади. Ушбу иммунитет ҳужайралари танани ўсимта ҳужайраларини тозалашга ундайдиган лимфоцитлар гуруҳидир. Натижада ўсманинг ўсиши ножўя таъсирларни келтириб чиқармасдан сезиларли даражада бостирилади.

Тадқиқот муаллифларининг фикрича, натижалар иммунотерапия муолажалари учун янги имкониятлар очади.