Намангандаги тунги клубда 27 ёшли йигит вафот этди

Наманган вилоятидаги тунги клубларда бирида икки йигитнинг жанжали ўлим билан якун топган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Ҳодиса бугун, 2024 йил 7 январь куни соат 5:00 лар атрофида Уйчи туманидаги Мустақиллик истироҳат боғи ичида жойлашган тунги клубда содир бўлган.

Уйчи тумани, “Қўрғонча” МФЙ ҳудудида жойлашган “Night Korol” номли тунги клубда, 2002 йилда туғилган С.М., таниши 1996 йилда туғилган М.А. билан жанжаллашиб қолган ва қўли билан уни юз соҳасига урган.

М.А. йиқилгач оёғи билан икки маротаба бош қисмига тепиб, оғир тан жароҳати етказган ва ҳодиса жойидан яширинган.

27 ёшли М.А. фуқаро С.А., томонидан туман марказий шифохонасига олиб келинган. Тез-тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, у шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Уйчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро С.М.га нисбатан жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.