Робахон Маҳмудова янги лавозимга тайинланди

Кеча Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудова бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Робахон Маҳмудова «Адолат» СДП раиси этиб сайланди.

Бугун, 20 январь куни «Адолат» социал демократик партияси Сиёсий Кенгашининг Пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда партиянинг 2023 йилги фаолияти якунлари ҳамда 2024 йилги фаолият йўналишлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Пленумда ташкилий масала кўриб чиқилди. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов ўз аризасига мувофиқ, Сиёсий Кенгаш аъзоларининг очиқ овоз бериш йўли билан партия Сиёсий Кенгаши раиси лавозимидан озод этилди.

Партия раислигига Маҳмудова Робахон Анваровна номзоди кўриб чиқилиб, Сиёсий Кенгаш аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан сайланди.