Давлатимиз камайиб қолмайди: Андижонда 2 миллиард сўмга учта кўчат сотиб олинганми?

Махсус порталдан олинган маълумотларга кўра, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан декоратив ўсимликлар қаламчалари “Черенки декоративных растений” кўчатларининг 1 (бир) донасини салкам 700.000.000 ( еттиюз миллион) сўмдан сотиб олган.

Масалан:

➖ Декоратив ўсимликлар қаламчалари “Черенки декоративных растений” кўчатларининг 1 (бир) донасини 598,700,000 сўмдан “ЯТТ TAXIROV ABDULVOXID VASILOVICH”дан сотиб олинган.

➖ Декоратив ўсимликлар қаламчалари “Черенки декоративных растений” кўчатларининг 1 (бир) донасини 698,650,000 сўмдан “ЯТТ NASIRDINOVA MUXAYYOXON ODILJON QIZI” дан сотиб олинган.

➖ Декоратив ўсимликлар қаламчалари “Черенки декоративных растений” кўчатларининг 1 (бир) донасини 698,700,000 сўмдан “GULLAR VA LANDSHAFT” маъсулияти чекланган жамиятидан сотиб олинган.

Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2023 йилда экилган манзарали ва игна баргли дарахтлар тўғрисида тақдим эътилган маълумотларда юқоридаги декоратив ўсимликлар қаламчалари “Черенки декоративных растений” кўчатлари тўғрисида маълумот келтирилмаган.

Ўсимликлар чиндан ҳам қимматбаҳодир. Аммо бюджет харажатлари қисқартирилиб, тақчиллик кузатилаётган бир пайтда донаси 700 миллион сўмлик кўчат нега керак эди?

Бу маблағларга кичик бир ўрмонзор яратиш мумкин эди. Ё кўчат баҳона чўнтаклар ҳам қаппайтирилганми?

Масъулларнинг ушбу ҳолатни ўрганиб, муносабат билдиришини кутиб қоламиз.