Ангор туман ҳокими «Аёллар дафтари» маблағларидан қимматбаҳо машина сотиб олди

Ангор тумани ҳокими янги автотранспорт воситаси хариди учун 349 млн сўм ажратиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Ушбу қарор асосида туман ҳокимлиги 349 млн 900 минг сўмга бир дона «Captiva-5» автотранспорт воситасини харид қилган.

Ангор тумани ҳокимлиги мазкур давлат харидини «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан олган.


Captiva-2  120 миллион сўмга сотилган

Сурхондарё вилояти Ангор тумани ҳокимлиги балансидаги давлат рақами 75 026 DAV бўлган «Captiva-2» русумли хизмат машинаси ЙТҲ натижасида носоз ҳолатга келиб қолган. Шу сабабли, ушбу транспорт воситаси аукцион орқали 120 млн сўмга сотилган.

Туман ҳокимлари қанча нархгача машина сотиб олиши мумкин?

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, туман ва шаҳар ҳокимлари учун фақат битта дона, қиймати 1 000 БҲМгача бўлган (ёки 340 миллион сўмгача) хизмат автотранспорт воситаси харид қилиниши мумкин.