Тошкентда машина ўғирлаш билан шуғулланган 15 ёшли мактаб ўқувчиси 3 йилга қамалди.
Маълум бўлишича, Учтепа туманида 15 ёшли мактаб ўқувчиси машина ўғирлаб қўлга тушган. Суд мажлисида ўқувчи аввал ҳам бир неча марта машина ўғирлагани маълум бўлган.
Тафсилотларга кўра у учинчи машинани ўғирлагач йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Машина устунга бориб урилган. Ўсмир машинани пачақ ҳолида ташлаб кетган.
Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан ўқувчи Жиноят кодексининг 267-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилган.
Судя унга уч йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган. Жазони ахлоқ тузатиш колониясида ўташи белгиланган.