26 мартдан Тошкент шаҳрида марказий иситиш тизими ўчирилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳокимликнинг эслатишича, иситиш даври ўртача кунлик ҳарорат 8 даражадан юқори бўлган беш кунлик муддат тугагандан кейинги куни тугатилади.
«Шундан келиб чиқиб, Тошкент шаҳри Гидрометеорология маркази маълумотлари ҳамда ўртача кунлик ҳаво ҳарорати айни пайтда 10 даражадан юқори бўлишини инобатга олган ҳолда 26 мартдан мавсумини якунлаш режалаштирилаётганини маълум қиламиз», — дейилади ҳокимлик хабарида.