Ҳар бир антибиотикларни ўзига хос бўлган қўллашга оид кўрсатмалари бўлади. Уни шифокор буюрган вақтда, дозада ҳамда белгиланган муддатгача қабул қилиш лозим. Уни тўхтатиш касалликни етарлича тўлиқ даволай, яна қайта авж олишига сабаб бўлади.
Агар ошқозонда гастрит, яра касалликлари бўлса таблетка кўринишидаги антибиотиклар ошқозон оғриқларига сабаб бўлади. Агар сизда ошқозонингиз билан боғлиқ муаммо бўлса, буни шифокорингизга маълум қилинг. Шунда дорининг ошқозонга таъсирини камайтириш усулини айтади ёки дорининг ёнига яна бошқа малҳам тавсия қилади.