Ургут туманида яшовчи фуқаро Н.Маматов 15.04.2024 йилда Самарқанд вилояти ИИБ навбатчилик қисмининг 102 рақамига мурожаат қилиб, унда Самарқанд шаҳри, “Ватанпарвар” маҳалласи, “Спирина” кўчаси, 6-уй, 6-хонадонда яшовчи келини И.Яздонова икки нафар фарзанди билан 15.04.2024 йил соат 15:00ларда уйидан номаълум томонга чиқиб кетганлигини маълум қилган.
2024 йил 16 апрель куни соат 08:00ларда “Дарғом” каналининг Тойлоқ тумани, “Ғўлба” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан вояга етмаган А.Нарзуллаева, М.Нарзуллаев ва она И.Яздонованинг мурдаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ туман прокуратураси томонидан 16.04.2024 йилда ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.