Красноярск илмий маркази олимлари балиқ чиқиндиларидан пластик ишлаб чиқариш технологиясини ихтиро қилди.
Бу махсус бактериялардан фойдаланишга асосланган.
Тажрибалар учун Cupriavidus necator бактерияси танланди.
Балиқ чиқиндилари углерод манбаи ва бактериялар учун кўпайиш жойи бўлиб хизмат қилди.
Кузатишлар шуни кўрсатдики, микроорганизмлар дудланган килька ёғида яхшироқ кўпайди. Уларга энг кам “ёққан” нарса янги килька бўлди.
Бироқ, ҳар бир ҳолатда ҳам бактериялар технологик жиҳатдан илғор биологик парчаланадиган полигидроксиалканоат полимерларини муваффақиятли синтез қилди.
Олимлар парчаланадиган полигидроксиалканоатларнинг хусусиятларини таҳлил қилишди. Улар тузилманинг кристаллик даражаси 66 дан 71 фоизгача, эриш ҳарорати 158 дан 165 даражагача эканлигини аниқлашди.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, янги технология бир вақтнинг ўзида иккита муаммони ҳал қилади: экологик тоза пластик ишлаб чиқиш ва балиқчилик саноати чиқиндиларини қайта ишлаш.