Ижтимоий тармоқларда “Самарқандда тез ёрдам машинаси қоплар тўла пиёз олиб кетмоқда” фотосурат кенг тарқалди.
“Тез ёрдам”нинг вазифаси беморларни даволаш учун шифо масканига элтиш эмасми?
Республика тез тиббий ёрдам маркази ушбу ҳолат юзасидан суриштирув олиб борди.
Маълум килинишича, мазкур автомашина тез тиббий ёрдам хизматига эмас, балки Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган хусусий клиникалардан бирига тегишли.
Клиника вакилларининг изоҳлашича, ушбу тадбиркорлик субъектига қарашли хўжалик автомашинаси ҳаракатланиш чоғида йўлда бузилиб қолган, оқибатда юкни манзилга етказиш учун фотосуратда акс этган транспорт воситасидан фойдаланишга тўғри келган.
Бироқ, нима бўлганда ҳам бу Тиббиёт номига доғ эмасми?
Махсус транспортлар ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз вазифаси доирасидан четга чиқмаслиги керак.
Бугун бу ҳол бўлса, эртага ўт ўчирувчи машиналар самон ташимаслигига ким кафолат беради?