«Нукус — Мангистау — Нукус» йўналишида поезд қатновлари йўлга қўйилди

Шу йилнинг 22 август санасидан бошлаб Қозоғистоннинг Мангистау вилоятига тўғридан-тўғри поезд қатновлари йўлга қўйилди.

Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Поезд қатновлари ҳафтасига Нукус вокзалидан амалга оширилади.

Поезд ҳаракат жадвали қуйидагича:

22 август санасидан ҳафтанинг пайшанба, шанба, сешанба кунлари 650-сонли «Нукус — Мангистау» йўналиши

Нукус 20:16 — Мангистау 17:14

23 август санасидан ҳафтанинг жума, якшанба, чоршанба кунлари 649-сонли «Мангистау — Нукус» йўналиши

Мангистау 18:54 — Нукус 15:22

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин, — дейилади хабарда.