Пойтахтнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Бугун, 5-август куни истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида баъзи ҳудудларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ хабар берди.

Сергели тумани: “Ҳабибий” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;

Бектемир тумани: “Забардаст” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:30 дан 14:00 гача;

Яккасарой тумани: “Конституция” МФЙнинг айрим ҳудудларида бугун соат 10:00 дан 17:00 гача.

Шунингдек, хабарда юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги таъкидлаб ўтилган.