Таъмирлаш ишлари туфайли Юнусобод ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларига 15 август куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди.
Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ хабар берди.
Қайд этилишича, Юнусобод туманидаги аҳоли истеъмолчилари сони: «Отчопар-1» МФЙ Хитой, Қ.Зарипова, Хотира ва Қоракўл кўчаларидаги 280 та ерли хонадон ва 2 та кўп қаватли уйдаги 80 та хонадон
«Отчопар-2» МФЙ Чинобод, Обиравон, Отчопар ва Н.Муродова кўчаларидаги 260 та ерли хонадон ва 2 та кўп қаватли уйдаги 80 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 22 та
Яшнобод тумани: Аҳоли истеъмолчилари сони: Энергетиклар кўчасидаги 240 та хонадон.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.