Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари 20 ёшли қизнинг «одам савдоси» қурбони бўлишининг олдини олди.
Таъкидланишича, Ангрен шаҳрида яшовчи 2004 йилда туғилган (А.Р.) осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган 20 ёшли қиз (С.Т.)ни алдаб, уни мўмай даромад топишга ишонтирган ва Тошкент халқаро аэропорти орқали Дубай шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.
Маълумотга кўра, йигит ёш қизни жўнатаётгани учун Дубай шаҳрида яшовчи аёлдан 2 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган.
Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 135-моддаси (яъни Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.