Навоий вилоятида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида фуқароларни ноқонуний чет давлатга юбориш ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.
Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда “E.C.” МЧЖ раҳбари А.Қ. фуқаро З.Ф.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида пишириқлар пишириш йўналишида ўқиганлиги ҳақида сохта диплом тайёрлаб бериб, Литва давлатига ишга юбориши эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.