BBC нинг хабар беришича, Хитойнинг “Шенчжоу-19” космик кемаси уч киши ва мамлакатдаги биринчи космик муҳандис аёл дан иборат экипаж билан орбитага чиқди.
Хитой шимолидаги Сзюсюан космодромидан уч нафар тайконафт муваффақиятли коинотга кўтарилди. Тайконафтлар 86 та илмий тажриба ўтказиши режалаштирилган. Экипаж Хитой космик станциясидан 6 ой давомида тажрибалар ўтказиш ва очиқ космосга чиқиш учун база сифатида фойдаланади.
2024-йил бошида НАСА раҳбари Билл Нелсон АҚШ ва Хитой бу борада “мусобақалашаётганини” ва бу хавфли эканини таъкидлаб ўтган. У Пекин космода ҳудудий даъволарни илгари суриши мумкинлигини билдирган.