Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Дублин юқори суди қарорига кўра, жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда. Унга кўра, воқеа 2018-йилнинг декабрида содир бўлган.
Аввалроқ терговда далиллар етарли бўлмаганлиги сабабли Ирландия прокуратураси Конорга жиноят иши очмаганлиги ва айблов эълон қилмасликка қарор қилгани айтилган эди.
Бироқ кечаги суд ишидан кейин собиқ UFC чемпиони айбдор деб топилган. Энди UFC юлдузи жабрланувчига 250 минг доллар товон пули тўлаб бериши керак.