Қарийб 1 млрд сўмлик қалбаки алкогол маҳсулотлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича,  Булунғур туманида хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида корхона раҳбари А.Х. харидорга 2 дона қалбаки акциз маркали алкогол маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу дўконда савдога қўйилган тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 895,1 млн сўмлик турли номдаги жами 33 864 дона истеъмолга яроқсиз алкогол маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Янгийўл тумани ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро “Туркистон” МФЙ ҳудудидаги хонадонда умумий баҳоси 73,3 млн сўмлик 10 турдаги жами 756 дона акциз маркасиз алкогол маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.