Фоҳишага уйланиш эвазига эркинлик

1719 йилда Париж молия вазири Жон Ло маҳбусларга тўлиқ эркинлик таклиф қилди, лекин улар бунинг эвазига фоҳишаларга уйланиб, Шимолий Америкадаги Луизиана колониясига боришлари керак бўлган.

Янги турмуш қурганлар жуфтликларни кишанлаб, кеманинг трюмига ўтқазишган ва манзилга элтиб қўйишган. Луизианага етиб боргач, уларни ер ва биринчи вақтда озиқ-овқат билан таъминлашган. Кейин улардан талаб қилинган ягона нарса – ўзларини ҳудудда ўрнашиб кетиш ва француз хазинасига солиқ тўлаш бўлган.

Бу қарор натижасида колония тўлиб кетган, иш ўринлари ва жойлашиш учун ер етишмаган, шунинг учун баъзи янги келган маҳбуслар кейинчалик вафот этган.

Аксарият собиқ жиноятчилар ўз хотинлари билан бирга кейинчалик Миссисипи штатига айланган Билокси шаҳрига жойлашганлар.

Бундай контингентда яшаб турган қўшнилар маҳаллий аҳолини ғазаблантирди, шунинг учун улар шаҳарни тарк этиб, Янги Орлеанга кетишни афзал кўрдилар.

Кейин бу норозилик француз қироллигига етиб борди ва жиноятчилар ва фоҳишаларни депортация қилиш ноқонуний деб топилди.

Шунга қарамай, Ло яна икки кемани маҳбуслар билан юборишга муваффақ бўлди, жўнаб кетганларнинг охиргиси 1721 йилда Луизианага етиб келди. Аммо бу вақтда кеч бўлган эди, сабаби ҳатто аскарлар ҳам бу каби маҳбуслар билан бир жойда яшашдан қочиб шарққа томон кетишганди.

Ушбу авантюра кутилган даромадни келтирмади, шунинг учун Ло ҳукумат ва инвесторларни Луизиана жуда фойдали ҳудуд эканлигига ишонтиришни истаб, молиявий ҳисоботларни сохталаштиришга киришди.

Ҳақиқат маълум бўлгач, Ло истеъфога чиқди ва суд муҳокамасидан қўрқиб, Брюсселга қочиб кетди. У ердан Венецияга кетди, шунинг билан ушбу ерда умрининг охиригача қимор ўйинлари билан даромад топишга мажбур бўлди.