Икки вилоятда “валютчик“ лар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан Хоразм ва Андижон вилоятларида ноқонуний валюта айирбошлаш ҳолатларини аниқлашга қаратилган тезкор рейд тадбирлари ўтказилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.С. фуқаро Х.М.дан 6 000 АҚШ долларини 77,4 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, тадбир жараёнидан И.С.дан 103 915 Россия рубли, 300 АҚШ доллари, 30 минг Қозоқ тенгеси, 770 минг сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Андижон ва Навоий вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда, Андижон шаҳрида яшовчи М.М. 4 000 АҚШ долларини 51,8 млн сўмга сотган вақтида, Зарафшон шаҳрида яшовчи Ш.Э. 4 200 АҚШ долларини 54,7 млн сўмга сотган вақтида ва Навбаҳор туманида яшовчи Ж.А. 3 700 АҚШ долларини 48 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.