Парижда “Ўзбекистон – Франция” туристик форуми ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Франция Республикасига давлат ташрифи арафасида 2025 йил 10 март куни Туризм қўмитаси томонидан Париж шаҳрида жойлашган “Intercontinental” меҳмонхонасида Ўзбекистон-Франсия туризм форуми ва уни доирасида “Ўзбекистон — Ипак йўлининг дурдонаси” тақдимоти ташкил этилди.

Тадбирда Франция давлати туризм маъмурияти, икки мамлакат тадбиркорлик субъектлари, ОАВ ва медиа вакиллари, шунингдек, Франция давлатидаги дипломатик корпус расмийлари ва бошқа туризм соҳаси 120 вакиллари иштирок этди.



Мақсад – Ўзбекистон ва Франция ўртасида туризм соҳасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, тадбиркорлар ўртасида фаол алоқаларни йўлга қўйиш ва мамлакатимизга туристик оқимни ошириш.