Учтепада автобус ёниб кетди

Тошкент шаҳар ФВБ Учтепа туманида автобусда юз берган ёнғин юзасидан расмий маълумот берди.

Ёнғин 20-июл куни соат 12:44 да Бирлик мавзесида содир бўлаётгани ҳақида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 6 дақиқа ичида — 12:50 да етиб борган ва оловни 12:53 да тўлиқ бартараф этган.

Маълум бўлишича, ҳодиса жойида 18-автосаройга тегишли 64-рақамли автобус ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Ёнғин сабаблари бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.