Аюбхон Раҳматуллаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.
Вилоят ҳокимлигида бугун Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.
Вазир вилоятда жиноятчиликка қарши курашиш, унинг барвақт олдини олиш борасида муайян ижобий ишлар амалга оширилганини айтиб, айрим ҳудудларда жиноятчилик кўрсаткичлари юқори экани, маҳаллаларда ишни ташкил этишда хато ва камчиликларга йўл қўйилаётганини танқид қилган.
