Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

4-10 октябрь кунлари “Кексалар ҳафталиги” ўтказилади

21.09.2021 18:55

33

Ушбу ҳафталик доирасида жойларда қатор маънавий-маърифий, спорт, ободонлаштириш ва хайрия тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасида юртимиз миқёсида “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказиш белгиланган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими Фарҳод Эшмўминов маълум қилди.

Шунга кўра, жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ушбу ҳафталик доирасида жойларда қатор маънавий-маърифий, спорт, ободонлаштириш ва хайрия тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган