Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентдаги 3 туман ҳокимига "ҳайфсан" эълон қилди

22.09.2021 10:11

7

Фармонга кўра, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Иргашев Шавкатбек Турдиевич, Юнусобод тумани ҳокими Ибрахимов Жаҳонгир Баходирович ва Янги ҳаёт тумани ҳокими Иноғамов Хаёт Илёсовичларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддасига асосан "ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилган.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 3 та туман ҳокимига "ҳайфсан" берди. Шаҳар раҳбарининг ушбу фармойиши "э-қарор" порталида эълон қилинди.

Фармонга кўра, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Иргашев Шавкатбек Турдиевич, Юнусобод тумани ҳокими Ибрахимов Жаҳонгир Баходирович ва Янги ҳаёт тумани ҳокими Иноғамов Хаёт Илёсовичларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддасига асосан "ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилган.

3 туман ҳокимига "ҳайфсан" берилганинининг асосий сабаби Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021-йил 16-августдаги 02-ПА 1-13401 сонли топшириғига биноан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтиришга йўл қўйганликлари учун, дейилади фармойишда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган