Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ҳамид Олимжон ҳақида ҳужжатли фильм ишланди. Бугун премьера

23.09.2021 10:23

102

Фильм Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “New sight media” студияси ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси билан ҳамкорликда суратга олинган.

Бугун Бугун соат 18:00да Адиблар хиёбонида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “New sight media” студияси ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси билан ҳамкорликда суратга олинган “Она юрт куйчиси” ҳужжатли фильми премьера қилинади. Кинокартина ўзбек адабиётининг ёрқин вакили Ҳамид Олимжон ҳаёти ва ижодига бағишланган. Бу ҳақида Кинематография агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан "Халқ юраги" туркуми остида тайёрланди.

Сценарий муаллифи Наим Каримов, режиссёр Иброҳим Расулов, оператор Аҳмаджон Содиқов, композитор Дониёр Агзамов, рассом Комил Аллаберганов.

Адиблар хиёбонида бўлиб ўтаётган барча премьералар “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган