Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

​​$205 млн. солиқ тўламаган Uzauto Motors нархлар пастлигидан нолиди

23.02.2022 18:56

74

Нархлар тахмиман 30 фоизгача қимматлашиши мумкин.

ЎзА сайтида Uzauto Motors машиналар нархларини аранг ушлаб тургани, уни оширадиган пайт келганига ишора борлиги ҳақида мақола чиқар(тир)илган.

Эсингизда бўлса, Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларига асосан, компания божхона имтиёзларидан 1,64 трлн. сўм, қўшимча қиймат солиғи қўшилишидан 255,6 млрд. сўм, акциз солиғини тўламаслик ортидан 356,7 млн. сўм миқдорида фойда кўрган. Жами 2,25 трлн. сўм, яъни тахминан 205 млрд. АҚШ доллари.

Иқтибос

"Экспертларнинг ҳеч бири "нархларни ушлаб туриш" даври тугаганига шубҳа қилмайди: "UzAuto Motors" икки йил давомида сўмдаги нархини кўтармасдан туриб, нархни киритишга мажбур бўлади. Бозорга мослашиб, шу билан дилерларнинг носоғлом фаолиятини барбод қилади", дейилади "мақола"да.

Uzauto Motors машиналари нархлари февралда оширилиши ҳақида биз янги йилдан олдин хабар бергандик. Нархлар тахмиман 30 фоизгача қимматлашиши мумкин.

Яқинда давлат раҳбари бу масалага алоҳида тўхталиб, "растаможка" миқдорини пасайтириш, олдиндан тўловни камайтириш ва яна бир қатор масалаларни айтганди. Аммо бу асло хурсанд бўладиган ҳолат эмас.

Биринчидан, божхона божининг камайиши деярли ҳеч нимани ўзгартирмайди, видеода тушуниб оласиз:

https://www.youtube.com/watch?v=d9ZmVmsouV8

Иккинчидан, "растаможка" қийматига таъсир қилувчи ставкалар 2023 йилдан, яъни икки йилдан кейин камайтирилиши мумкин.

Хуллас, монополия давом этади. Uzauto Motors истаса, магнитофонсиз, ёритгич ва иситгичларсиз, яна бир нималарсиз чиқариши мумкин, бизнинг харидорлар эса сотиб олаверади.

Zed News таҳлили

Мавзуга оид:

https://ogoh.uz/29625/

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган