Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Бухоро шаҳрида тадбиркор ва фуқароларнинг 51 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгар аниқланди

09.06.2022 21:45

50

Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.Т. 3 нафар тадбиркорнинг ишончига кириб, уларга гўёки “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ билан маҳсулотларни етказиб бериш бўйича ҳамда Чирчиқ шаҳрида “ламинат” ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан шартномалар тузиб бериш эвазига жами 44 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бундан ташқари, Ж.Т. фуқаролар Ғ. ва У.га навбатсиз “Lacetti” русумли автотранспорт воситасини олиб бериш эвазига 7 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган