Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкент шаҳрида 27 июндан 29 июнгача айрим кўчалар кесишмасидаги ҳудуд транспортлар ҳаракати ёпилади

28.06.2022 14:37

18

«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.

Тошкент шаҳрида 27 июндан 29 июнгача айрим кўчалар кесишмасидаги ҳудуд транспортлар ҳаракати ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, «Ёшлар куни» доирасида 28 июнь куни «Тошкент ёшлар карнавали-2022» ўтказилади. Шу сабабли 27 июнь куни соат 19:00 дан 29 июнь соат 00:00 га қадар Буюк Турон шоҳкўчаси Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Алишер Навоий шоҳкўчасигача бўлган қисмида автотранспорт воситаларининг қатнови учун ёпилади.

«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган