Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тафаккур вақти: Бахт пулдами?

16.07.2022 08:50

10

Пул кимлар учундир муаммонинг ечими, кимлар учундир муаммонинг бошланишидир.— Устоз, “бахт пулда” деганлари тўғрими? — сўради шогирд устозидан. — Мен сенга йўналиш бераман, хулоса чиқариш ўзингга...

Пул кимлар учундир муаммонинг ечими, кимлар учундир муаммонинг бошланишидир.
— Устоз, “бахт пулда” деганлари тўғрими? — сўради шогирд устозидан.

— Мен сенга йўналиш бераман, хулоса чиқариш ўзингга ҳавола. Қуйидагиларни солиштириб, яхшилаб ўйлаб кўрсанг, бу саволга ўзинг жавоб топа оласан.

Пулга чойшаб сотиб олиш мумкин, аммо уйқумас, егулик олиш мумкин, аммо иштаҳани олиб бўлмайди. Дори харид қилиш мумкин, аммо соғлиқ эмас.

Уй сотиб олиш мумкин, аммо оила ҳаловатини эмас. Таълим олиш мумкин, аммо ақл олиб бўлмайди. Охирги хулосани ўзинг чиқар.

“Яшашни бугундан бошлаймиз” китобидан

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган